Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 40 фоизи биноларни иситиш ва ёритишга сарфланади, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этишларича, бу жараёнда исрофгарчилик ҳам кўп. Масалан, 1 квадрат метр майдонни иситиш учун Ўзбекистонда ўртача 400 киловатт-соат, иқлим шароити бизга яқин ривожланган давлатларда эса 170 киловатт-соат энергия ишлатилади.
Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев 4 май куни бўлиб ўтган йиғилишда кўп қаватли уйларни лойиҳалаш ва қуришда энергия тежовчи технологияларни кенг қўллаш, ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлигини оширишга хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича топшириқлар берди.
Изоҳ (0)