Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи давомида Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалласини бориб кўрди. Ҳукумат комиссияси мутасаддилари Президентга амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 530 та хонадон бўлиб, 4200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд сув тошқинига биринчи бўлиб дуч келган, одамлар тезкор равишда хавфсиз жойларга кўчирилган эди.

Катта куч ва техника воситалари, аскарлар, ходимлар жалб қилиниб, амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида табиий офат оқибатлари бартараф этиляпти, одамлар ўз уйларига қайта бошлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари шундай уйлардан бирига кириб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради. Барча қатори уларга ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши, ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев қадрдон маконига қайтган маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлди, дейилган хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Сирдарё вилоятида 1 май куни тонгда Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юз берган; камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар