• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коронавируснинг барча белгилари бўлса ҳам ёрдам беришмайди». Россиядаги мигрантларнинг карантин шароитидаги аҳволи ҳақида

    Россияда муҳожирларга ҳатто коронавируснинг барча белгилари бўлса ҳам ёрдам берилмаяпти. Бу ҳақда Россиядаги мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Валентина Чупик Asia-Plus нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Унинг айтишича, карантин шароитида Россияда бўлиб турган мигрантлар қийин аҳволда. «Тожикистонлик мигрантларнинг аҳволи ўзбекистонлик мигрантлар аҳволи билан бир хил ва қирғизистонлик мигрантлар аҳволидан деярли фарқ қилмайди. Шу сабабли мен ўз жавобимда алоҳида тожикистонлик мигрантлар ҳақида эмас, умуман Марказий Осиёдан бўлган мигрантлар ҳақида гапираман»,  — деган у Россияда карантин шароитида бўлиб турган тожикистонлик миргантлар қай аҳволда, деган саволга жавобан.

    «Биринчидан, уларни полиция таъқиб қилмоқда, ҳатто уйда бўлган пайтларида ҳам. Сўнгги ҳафталарда кириш-чиқиш назорати жорий этилиши билан, полиция мигрантларнинг «ўзини изоляция» қилиш тартибини бузганлик — улар рўйхатдан ўтган яшаш жойларидан 100 метр узоқда бўлганликларини текшириш учун квартираларга бостириб киришни бошлади.

    Кўчада («кўриниши славянларга ўхшамаган» барча мигрантларга каби) уларга ҳали ҳам «ёпишмоқда». Фақат энди Россияда қонуний бўлиб турганлигини текширишга (аслида бу ноқонуний, айниқса президентнинг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли фармонига зид) энди «ўзини изоляция» қилиш режимини бузмаганлигини — рўйхатдан ўтган яшаш жойларидан 100 метр узоққа кетмаганлигини текшириш қўшилди. Ишчи рухсатномаси бўлса, уни ҳақиқий эмас деб топишмоқда. Полиция томонидан олинадиган поранинг ўртача миқдори 5 000 рублдан 15 000 рублгача (тахминан 60 доллардан 200 долларгача) ошди.

    Иккинчидан, уларга иш ҳақи тўлашмайди. Энг инсонпарвар ҳолатда — премиялар ва иш ҳақининг «кул ранг» қисмини тўламай қўйиб, уларни шартномада кўрсатилган энг кам иш ҳақи (Санкт-Петербургда бу 19 000 рубль) билан қолдиришади.

    Расмий равишда ишлайдиганларни ўз хоҳишлари билан ишдан бўшаш ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш ҳақида ариза ёзишга мажбурлашмоқда. Лекин аввалгидек ишлашни таклиф қилишади, фақат энди бунинг учун бир тийин ҳам тўлашмайди.

    Норасмий равишда иш билан банд бўлганларни эса (ва бундайлар мутлақ кўпчиликни ташкил этади – улар патент учун пул тўлайди, лекин иш берувчилар улар билан шартнома тузмайди) шунчаки кўчага ҳайдаб чиқаришади ёки ишлатишда давом этиб, қарздорликни «карантин тугаши билан» тўлашга ваъда беришади.

    Учинчидан, уларга турар жой учун ижара ҳақини оширишади. Хонадон эгаларининг ўзи ҳам даромадларини йўқотмоқда ва ижара ҳақи ҳисобига даромадларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ижара ҳақини ўртада бўлиб тўлаш мақсадида ҳар бир квартирада «зичлашув»га, унда яшайдиган одамлар сонининг ортишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мигрантлар муҳитида эпидемик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келади.

    Тўртинчидан, уйга қайтиш, фуқароликни олиш ёки яшаш ҳуқуқини олиш имкониятини айтиб фирибгарлик йўли билан алдашмоқда. Улар мигрантларга қўнғироқ қилиб чиқиб мавжуд бўлмаган чартер рейсга чипта олишни, Россия фуқаролигини ёки бошқа олишни тезлаштириб беришни таклиф қилишади. Одамлар эса чўкаётган одам ҳасга ёпишгандай уларга ишониб пулларидан айрилиб қолмоқда», — деб Россиядаги мигрантларнинг қийин аҳволи ҳақида гапириб берган Валентина Чупик.

    Мавзуга доир: Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи: «ЕОИИга қўшилиш ўзбекистонликлар учун кўпроқ салбий тарафдан кучли таъсир қилади»

    02.05.2020, 23:59   Изоҳ (0)   93221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга эзгу тилаклар йўллади

    02.05.2020, 23:34

    Ўзбекистонда бир кунда 32 кишида коронавирус аниқланди, 59 бемор эса коронавирусдан соғайди

    02.05.2020, 23:05

    Шавкат Мирзиёев Сирдарёда тошқиндан жабрланганлардан кўнгил сўради

    02.05.2020, 22:55

    Кун фотоси: Сирдарёда аҳоли вертолёт ёрдамида қутқарилмоқда

    02.05.2020, 22:21

    Сирдарёга 200 дан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилди, ССВ ҳудудга 700 мингта шахсий гигиена воситалари юборди

    02.05.2020, 22:17

    Тошкентда 3 майга ўтар кечаси кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда. Ҳокимлик автомобиль эгаларига мурожаат қилди

    02.05.2020, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.