Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Инсайдер iPhone 12 линейкаси смартфонлари анъанавий ва Pro моделларига бўлинишини тасдиқлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Смартфонларнинг энг ҳамёнбопи 5,4 дюймли, яна иккитаси 6,1 дюймли экранга (улардан бири оддий, бири Pro) эга бўлади. Энг йирик смартфоннинг экрани эса 6,7 дюйм. Улар ўртасидаги нарх бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Энг ҳамёнбоп смартфон нархи 12 Pro Max’дан қарийб икки марта арзонроқ:

  • 5,4 дюймли iPhone 12 — $649.
  • 6,1 дюймли iPhone 12 — $749.
  • iPhone 12 Pro — $999.
  • iPhone 12 Pro Max — $1099.
Шу тарзда iPhone 12 Pro Max ўзидан олдин чиқарилган модель— 11 Pro Max билан бир хил нархда сотилади. Линейкадаги барча смартфонлар OLED экранга, кичрайтирилган «қош»га, Apple А14 янги процессорига эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар