«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:20, 28.04.2020 166282

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди

Ўзбекистонда 28 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, касалланганлар сони 1939 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

«Сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди. Шу тариқа коронавирусдан соғайганлар сони 992 нафарни ташкил этди», — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 992 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Айни вақтда 939 бемор касалликдан даволанмоқда.

Фото: ССВ

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.

Бошқа янгиликлар