Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов шифохонага тушиб қолди.
Адбулманап Нурмагомедов касалхонада ётганини тасдиқлаган, бироқ қандай касаллик билан оғриганига ойдинлик киритмаган.
Таъкидланишича, катта Нурмагомедовга пневмония ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда шарҳловчи ва Нурмагомедовнинг дўсти Рамазон Рабаданов маълум қилди.
«Абдулманап Магомедович касал бўлиб қолди. У хиёбонни қайта жиҳозлашга улгурганди, аҳлатлардан тозалади, дарахтлар экди, атрофга чиройли ўриндиқлар ўрнатди, аммо кеча хиёбонга келмади.
Умид қиламанки, пневмония дўстимга жиддий таъсир қилмайди ва у яна хиёбонга ташриф буюради», — дейди Рабаданов.
Изоҳ (0)