Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

«Ўйлашимча, ушбу маълумотлар хато. Келинглар, сизларга шуни айтаман. Ўйлашимча, CNN хато маълумотни эълон қилиб юборган. Улар бунда (мазкур янгилик учун) эски ҳужжатлардан фойдаланганини эшитдим. Ушбу хабар хато эканлигини ҳам эшитдим ва умид қиламанки, у чиндан ҳам хато», — дейди Трамп.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи жарроҳлик амалиётидан сўнг ёмонлашгани тўғрисидаги разведка маълумотларини ўрганаётганини маълум қилганди. Президент Дональд Трамп эса Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисидаги хабарларга жавоб берар экан, CNN’га унчалик ишонмаслигини билдирган.

Маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда 2019 йилдан буён ҳокимиятни топшириш учун фавқулодда режа тайёрланмоқда. Мамлакат тепасига амалдаги раҳбар Ким Чен Иннинг ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжон келиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар