Мадам Тюссо музейи аслига жуда ўхшаш бўлган машҳур инсонлар экспонатлари билан яхши маълум. Унда сиёсатчи, спортчи, хонанда, актёр ва актрисаларнинг мумдан ясалган ҳайкалларини учратиш мумкин. «Яндекс Дзен» платформаси музейда Болливуд юлдузларидан кимларга ҳайкал қўйилгани ҳақидаги маълумотни ҳавола этади.

Фото: Yahoo news

Мадам Тюссо музейидан ҳиндлардан биринчи марта Маҳатма Гандининг ҳайкали ўрин олган бўлса, Болливуд юлдузларидан биринчи бўлиб Амитабх Баччанга ҳайкал қўйилган.

Фото: Getty Images

Британиянинг туризм админстрацияси томонидан қайси ҳинд актёри ҳайкалини ўрнатиш борасида ўтказилган сўровномада Амитабх Баччан энг кўп овозга эга бўлган ва 2000 йил 20 декабрида актёр ҳайкали ўрнатилган.

Фото: Getty Images

Болливуд актрисаларидан биринчи бўлиб, Айшвария Райнинг ҳайкали 2004 йилда музейнинг Лондондаги филиалига ўрнатилган. Актрисага атаб нақд иккита ҳайкал ўрнатилган: биринчиси турмушга чиққунига қадар, иккинчиси бўлса оила қурганидан кейин 2012 йилда музейнинг Сан-Франциско филиалига ўрнатилган.

Фото: Getty Images

Болливуд юлдузлари ҳақида гап кетганда Шоҳрух Хон номини тилга олмаслик, унинг ҳайкалини ўрнатмасликнинг иложи йўқ. 2007 йилда биринчи марта ҳайкал ўрнатилган бўлса, кейинчалик актёр ҳайкали Берлин, Сидней, Сингапур ва бошқа филиаллардан ҳам ўрин олган.

Фото: Getty Images

2004 йилда People журнали томонидан тузилган «Дунёнинг энг чиройли эркаклари» рейтингида Салмон Хон 7-ўринга лойиқ топилганидан кейин Мадам Тюссо музейидаги Болливуд юлдузлари ҳайкали яна биттага кўпайди. 2012 йилда актёр ҳайкали музейнинг Нью-Йорк филиалига ҳам ўрнатилган.

Фото: Getty Images

Ритик Рошансиз Болливудни тасаввур қилиш мумкинми? Албатта, йўқ! Бунинг исботини яна қайси ҳинд акёри ҳайкалини ўрнатиш борасида ў​тказилган сўровномада Ритикка берилган 10 минг овоздан ҳам билиш мумкин. Актёр музейда «Тезлик» фильмидаги ақлли ўғри образида талқин қилинган. Бачкана бўлса ҳам инкор этиб бўлмайдиган факт: Ритикнинг мум ҳайкали энг кўп ўпилган ҳайкаллар ўнталигига киради.​

Фото: Getty Images

Ижодкорлар ҳаммадан ҳам Карина Капурнинг ҳайкалини ўхшатиш қийин бўлганини таъкидлайди. Музейдан актрисанинг «Биз учрашганимизда» фильмидаги образи ўрин олган бўлиб, кейинчалик 2004 йилда Сингапур филиалига ҳам актриса ҳайкали ўрнатилган.

Фото: Getty Images

2015 йилда Катрина Каифга ҳайкал қўйилган ва мазкур мум ҳайкал устида 20 та рассом ишлаган.

Фото: Getty Images

«Харобадан чиққан миллионер» фильми орқали яхши таниш бўлган Анил Капур образи ҳам музейдан ўрин олган.

Фото: Getty Images

Шунингдек, музейда ҳинд гўзаллари Приянка Чопра, Дипика Падуконе, Анушка Шарма, афсонавий актриса Шридеви ва бошқаларнинг ҳайкаллари бор.