Пойтахтдаги деҳқон бозорларида карантин муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бозорлардаги тартибни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорат қилмоқда. Барча харидорлар ижтимоий масофа сақлаши шарт.
Sputnik нашри «Фарҳод» деҳқон бозоридан фоторепортаж тайёрлади.
Бозорга кираверишда дезинфекция тонеллари ўрнатилган, барча келувчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда. Кираверишда қўлларни ҳам антисептик билан зарарсизлантириш шарт.
Қайд этилишича, маҳсулотлар қадоғига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мисол учун, гўшт маҳсулотлари олдиндан тортилиб, алоҳида пакетларга жойлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)