«Реал» ёзги трансферлар вақтида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш фикридан қайтди.
Daily Mail нашрининг хабар қилишича, 26 ёшли ҳужумчи мадридликларнинг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлган, бироқ «Реал» раҳбарияти коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз пайтида харид борасида шошмай туришга қарор қилди.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳам англиялик футболчини сотиб олиш фикридан қайтган. Аввалроқ «Тоттенҳэм» раҳбарияти жамоанинг қарзларини қоплаш мақсадида Кейнни 200 миллион фунт (228 миллион евро) эвазига сотишга тайёр экани хабар қилинганди.
Ҳарри «Тоттенҳэм» тарбияланувчиси бўлиб, асосий жамоа сафида 2009 йилдан буён тўп усриб келади. Жорий мавсум Кейн 25 ўйинда клуб миқёсидаги 25 ўйинда 17 гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлди. Унинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)