Енгил вазн тофиасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида ота-оналарга бағишланган пост қолдирди.
Ушбу постда россиялик яккакурашчи обуначиларини ота-оналарга кўпроқ вақт ажратишга чақирди.
«Осон бўлмаган бу даврда фақат оилангизга эмас, балки, ота-онангизга ҳам вақт ажратинг, ахир улар — жаннат калити. Ота-онани қадрланг, баъзиларда бу неъмат йўқ ва улар биргаликда беш дақиқа бир пиёла чой устида суҳбат қуриш учун борини беришга тайёр», — дея ёзади Ҳабиб.
Ҳабиб постга отасининг суратини илова қилган.
https://www.instagram.com/p/B_H_EMBlRmV/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)