Россияда 42 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда, Ташқи ишлар вазирлигининг 18 апрелдаги маълумотларига асосланиб, «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Известия»

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов хорижда бўлиб турган 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилган эди. «Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, уларнинг энг кўпи — 42 нафари Россияда.

Шунингдек, АҚШда 11 нафар, Қозоғистон ва Грецияда олти нафардан, Покистонда беш нафар, Австрия, Арманистон, БАА, Исроил, Жанубий Корея, Таиланд, Туркия ва Японияда бир нафардан Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинган хориждаги ўзбекистонликларнинг тўрт нафари вафот этган. Вафот этган ватандошларнинг уч нафари АҚШда, яна бири Россияда бўлиб турган эди.

Маълумот учун, 18 апрель соат 18:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 1450 та ҳолат аниқланган, беморларнинг 194 нафари соғайган, тўрт нафари эса вафот этган.