28 март куни Қоракўл тумани Ўтиқ-Дўрман қишлоғида яшовчи 28 ёшли фуқаро Б.Д. «Шоҳжаҳон чорва замини» фермер хўжалигига қарашли чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 58 ёшли Н.Х. исмли ҳамқишлоғини уриб-тепиб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Фуқаро Н.Х. олинган тан жароҳатлари оқибатида касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 6 апрель куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди («Одам ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, жанжал Н.Х.га тегишли бўлган қўй подаси, Б.Д.нинг беда майдонига кириб пайҳон қилганлиги ортидан келиб чиққан.
Жиноят иши бўйича Б.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган.
Изоҳ (0)