• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий банки доллар курсининг кескин ўсгани сабабини маълум қилди

    Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида ички валюта бозорида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлиги ошгани юзасидан изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хусусан, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ой бошига нисбатан 1,8 фоизга (йил бошига нисбатан 2,7 фоизга) ошиб, 9 762 сўмни ташкил этди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди

    Марказий банкнинг қайд этишича, сўмнинг биржа курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисобварағи ўзгариши асосида шаклланади.

    «Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ҳамкор давлатларда ва республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида савдо ҳамда инвестициялар билан боғлиқ операцияларнинг секинлашиши, ўз навбатида, импорт-экспорт ҳажмларининг қисқаришига ва мос равишда ички валюта бозорида фаолликнинг пасайишига олиб келди», — дейилади Марказий банк ахборотида.

    Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йил март ойида экспорт тушумлари ҳажми олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган. Карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девальвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

    2020 йил март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 миллион долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган бўлса, апрелнинг дастлабки саккиз иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарди.

    «Ушбу омиллар жисмоний шахслар билан операциялар сегментида сўмнинг алмашув курси бўйича маълум нисбатан кутилмаларнинг шаклланишига олиб келди. Март ойидан бошлаб аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда», — дейилади расмий ахборотда.Хусусан, март ойида жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг ойлик ўсиши 45 фоизни ташкил этган бўлса, апрелнинг дастлабки саккиз иш кунида сотиб олиш ҳажми ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга кўпайган.

    Шунга қарамай, Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади.

    Марказий банкнинг қўшимча қилишича, тижорат банклари кассаларида конверcия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжуд ва барча банкноталар дезинфекция қилинган.

    «Банкларнинг айирбошлаш шахобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган», — дейилади Марказий банк ахборотида.

    13.04.2020, 13:34   Изоҳ (0)   154299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаганлар сони 55 мингдан ошди

    13.04.2020, 12:53

    Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилади

    13.04.2020, 12:16

    Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида инспектор лавозими жорий этилиш таклиф қилинди

    13.04.2020, 11:33

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди

    13.04.2020, 11:18

    Андижонда вирусга чалинган беморларнинг 78 нафари тиббиёт ходими — Шуҳрат Абдураҳмонов

    13.04.2020, 10:14

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 896 нафарга етди

    13.04.2020, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказади

    Ўзбекистон | 11 август, 11:57

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 34 даражагача тушади 

    Ўзбекистон | 11 август, 11:27

    Трампнинг Вьетнамдаги гольф клуби: Фермерларга ер эвазига гуруч ва доллар таклиф қилинди

    Дунё | 11 август, 11:17

    “Реал” “Олтин тўп” номинантларини табрикламади

    Спорт | 11 август, 11:15

    АҚШда кучли ёнғин: қамоқхона маҳбуслари эвакуация қилинди

    Дунё | 11 август, 10:59

    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль

    Реклама | 11 август, 10:30

    Instagram: Фарангиз Холиқова она бўлди, Муниса Ризаева метрода концерт берди, Бобур Мансуровнинг реклама нархи қанча?

    Маданият | 11 август, 10:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.