«Барселона»га қайтишни истаётган Неймар келаси мавсум ҳам ПСЖда қолади, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.

Фото: Twitter

ПСЖдагилар коронавирус пандемияси сабаб бирор-бир клуб Неймарни катта маблағ эвазига сотиб ололмаслигига ишонмоқда. Боиси клублар чемпионатлар ва мусобақалар давом эттирилмаётгани сабаб катта маблағ йўқотиши кутилмоқда. Шу боисдан кўплаб жамоалар, жумладан, «Барселона» ҳам футболчилар ва мураббийлар маошини қисқартирди.

Маълумот учун, ПСЖ 2017 йил ёзида Неймар учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаганди.

Футболчи айни дамда Париж клубида йилига 31,6 миллион евро маош олади. У бу борада дунёда энг кўп ҳақ тўланадиган учинчи футболчи ҳисобланади. Неймардан олдинда Лео Месси ҳамда Криштиану Роналду бор, холос.

Трансфермарк портали айни дамда Неймарнинг трансферини 128 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси эса 2022 йил 30 июнига қадар тузилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!