Англиянинг Sky Sports нашри футболчиларнинг статистик кўрсаткичларига таяниб Премьер Лига рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Фото: Sky Sports

Нашр Power Rankings тизими асосида ҳар бир футболчининг рейтингини ҳисоблаб чиққан. Унда 34 хил статистик кўрсаткич ҳисобга олинган — бошдан тортиб, самарали узатма ва тўпни олиб қўйишгача. Масалан, ҳар бир гол ёки ғалабали учрашув ўйинчига очко қўшади, тўпни йўқотиш ёки пенальтидан фойдалана олмаслик эса аксинча — очко йўқотилишига сабаб бўлади. Бу услуб ҳар бир чизиқда энг яхшиларни аниқлаш имкониятни яратди.

Фото: Sky Sports

Рамзий терма жамоа билан танишинг:

Дарвозабон: Каспер Шмейхель («Лестер»);

Ҳимоячилар: Трент-Александр Арнольд («Ливерпуль»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Жеймс Тарковски («Бёрнли»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»);

Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Жеймс Мэддисон («Лестер»), Жек Грилиш («Астон Вилла»);

Ҳужумчилар: Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ (иккиси — «Ливерпуль»), Рауль Хименес («Вулверҳэмптон»).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!