Ўзбекистондаги 128 нафар покистонлик Покистон халқаро авиакомпанияси (PIA)нинг махсус парвози билан 6 апрель, душанба куни ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Покистоннинг AAJTV нашри хабар бермоқда.

Фото: Flickr

Қайд этилишича, худди шу рейс орқали 22 нафар Ўзбекистон фуқароси Покистондан қайтарилган.

Ўзбекистондан олиб кетилган покистонликлар орасида мамлакатга қисқа муддатли визалар билан келган ва COVID-19 авж олганидан кейин халқаро рейсларнинг тўхтатилиши сабабли Покистонга қайтиб кела олмаган сайёҳлар ҳам бор.

Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ўз фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш билан боғлиқ барча зарур шарт-шароитларни яратиб бергани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус сабаб халқаро йўналишларда йўловчи ташиш 20 мартдан бошлаб 40 кун муддатга тўхтатилганди.