Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 457 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, инфекция билан касалланганлар сони сўнгги баёнот берилганидан бери 60 кишига ошган.

Аввалроқ 6 апрель, Тошкент вақти билан соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 7 нафарга ошиб, 397 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди.

5 апрель, якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан икки киши вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, камида 31 нафар беморда пневмония (ўпка яллиғланиши) аломатлари кузатилмоқда, тўққиз беморнинг аҳволи оғир — улардан икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига уланган.