Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг қизи Иянна Мейвезер қурол билан таҳдид қилишда айбланиб ҳибсга олинди.

Фото: Twitter

TMZ нашрининг хабар қилишича, қиз ҳужум пайтида инсон ҳаётига хавф солувчи қурол ишлатган.

Таъкидланишича, 19 ёшли Иянна рэпер NBA YoungBoy'нинг ёқтирган қизи Лапаттра Лаша Жейкобс билан унинг уйида жанжаллашиб қолган. Жанжал ошхонада давом этган ва Мейвезер Жейкобсга пичоқ санчган, бироқ жабрланувчи оғриқ сезмаган. Шундан кейин Иянна бошқа пичоқ билан иккинчи зарбани берган.

Полиция етиб келган вақтда Жейкобс полда ётган бўлган. У шифохонага етказилган, ҳозирда жабрланувчининг ҳолати ҳақида маълумот йўқ. Иянна Мейвезер эса Ҳаррис округи қамоқхонасида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Иянна онасидан айрилганди. Флойд Мейвезер фарзандларининг онаси ўз автомобилида ўлик ҳолда топилганди. Шунингдек март ойида Флойднинг амакиси Рожер Мейвезер ҳам вафот этганди.