ПСЖ клуби ҳужумчи Неймарни «Барселона»га сотиб юбориши мумкин.
Diario Sport нашрининг хабар қилишича, парижликлар Неймарни ёзда сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда. Шу билан бир қаторда ПСЖ мазкур келишувга «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг қўшилишини истаяпти.
Неймарни кетказиш орқали Париж клуби Килиан Мбаппени дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиради. Шу орқали ПСЖ франциялик иқтидор эгасини жамоа сақлаб қолиш истагида.
Аввалроқ «Барселона» Гризманни сотиб юборишга тайёр экани хабар қилинганди. Шу орқали каталон клуби Неймарни ортга қайтармоқчи ва «Интер» марказий ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи.
Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан ПСЖга йўл олганди. Ўтган ёзда бразилиялик футболчи собиқ жамоасига қайтишга уриниб кўрди, бироқ томонлар келишувга эриша олмаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)