Ўзбекистонлик санъаткорлар томонидан бугунга қадар «Меҳр-шафқат ва саховат» фондига 1 миллиард 700 миллион сўмдан кўпроқ ҳомийлик маблағлари туширилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Аввалроқ ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар коронавирусга қарши курашишга 350 миллион сўмдан кўпроқ маблағ ажратгани ҳақида хабар берилганди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фақатгина санъаткорларнинг лицензиясини олиш ёки жазолаш билан шуғулланмайди. Муассаса бугунги кунда республикамизда концерт фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, санъаткорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисобланади. Ўзбекистонда «отарчи» деган тушунча йўқ. Минг афсуски, айрим зиёлиларимиз ёки таниқли инсонларимиз томонидан эфирларда ёки бошқа жойларда, ижтимоий тармоқларда санъаткорларга нисбатан «отарчи» деб муносабат билдирилиши ижтимоий тармоқлардаги «тирноқ ичидан кир қидирувчи» айрим фуқароларимизга қўл келмоқда. Мана 3—4 кундан буён санъаткорларимиз шаънига ҳақоратомуз сўзлар ва ўринсиз гаплар ишлатилаётгани санъаткорлар орасида ҳам айрим норозиликларга сабаб бўлди.Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» директори
Мавзуга доир:
- Алишер Усмонов «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 20 млн доллар ажратди
- «Браво» ва «Дизайн» кулги жамоаларининг янги концерт дастурлари YouTube’га жойлаштирилди (видео)
- Аваз Охун илк марта томошабинсиз залда концерт берди (видео)
- «Оҳунжон Мадалиевнинг ашуласини бузсанг, ўлдираман дейишди». Жаҳонгир Отажонов ўзига ўлим таҳдиди бўлаётганини маълум қилди (видео)