«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг биринчи фарзанди дунёга келди. Бу ҳақда футболчи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Google Images

«Шукрлар бўлсин, қизимиз Эда соғлом дунёга келди», — дея ёзади Месут.

Бу 31 ёшли футболчи оиласидаги илк фарзанд ҳисобланади. Ўзилнинг рафиқаси Амине Гулше Туркия гўзали—2014 ғолиби ҳисобланади.

Жорий мавсум Ўзил «Арсенал» сафида 23 ўйин ўтказиб, бир гол ва учта самарали узатмага муаллифлик қилди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!