Тиббиётда безгак (малярия) касаллигини даволашда ишлатиладиган мефлохин дори воситаси COVID-19 инфекцияси билан курашишда фойдаланилади. Бу ҳақда россиялик шифокор, биология фанлари номзоди Анча Баранова маълум қилди.
Биологга кўра, гидроксихлорохин таркибидаги дорилар гуруҳи Хитой ва Франциядаги коронавирус билан оғриган беморларда клиник текширувлар ўтказилган. Текширувлар беморларнинг аҳволи яхшиланганини тасдиқлаган, бироқ препаратнинг вирусга қандай таъсир қилиши аниқланмаган.
Шунингдек, биолог таркиби гидроксихлорохин билан бир хил бўлган препаратларнинг токсин (заҳар)лиги камроқ бўлган мефлохин эканлигини маълум қилган. Анча Баранова мефлохин ишлаб чиқариш тез ва даволашда кенг қўлланилиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ, Россия федерал тиббий-биологик агентлиги (ФТБА) коронавирус инфекциясига қарши курашда безгакни даволашда фойдаланиладиган мефлохин дори воситасини касалликни даволашда фойдаланиш мумкинлигини маълум қилганди.
«Агентлик коронавирус инфекциясини даволашда хитойлик ва француз мутахассислари тажрибасидан келиб чиқиб, махсус схема ишлаб чиқди», – дейилади ахборотда.
ФТБА раҳбари Вероника Скворцованинг қайд этишича, препарат беморларни самарали даволанишини таъминлаши мумкин. Шунингдек, мефлохин препарати асосида коронавирусни олдини олишда хавфсиз схема ишлаб чиқилмоқда.
АҚШда COVID-19 коронавирусига қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича клиник синовлар бошланган, вакцина Вашингтондаги Саломатлик миллий институти томонидан ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, аввалроқ Британиядаги hVIVO тадқиқот гуруҳининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вирусни юқтириш дастурида иштирок этишга 20 мингдан ортиқ одам рози бўлгани ҳақида маълум қилинганди.Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарга етган ҳақида хабар берилганди, иккита ўлим ҳолати қайд қилинган.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 664 695 нафарга етгани, вафот этганлар сони эса 30 847 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)