«Атлетико» клубининг 14 ёшли тарбияланувчиси Кристиан Минчола вафот эди.

Фото: «Атлетико» матбуот хизмати

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилиб, ёш футболчининг оила аъзолари, шериклари ва дўстларига ҳамдардлик билдирди.

«Атлетико» U-14 жамоаси футболчисининг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Минчола 2013 йилдан буён мадридликлар тизимида ўйнаб келарди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!