Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича яна 41 та ҳолат қайд этилди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Нур-Султонда 32 та янги ҳолат қайд этилган бўлса, Олмаота шаҳрида — иккита, Шарқий-Қозоғистон ва Оқмўла вилоятларида ҳам иккитадан, Олмаота, Қизилўрда, Атирау вилоятларида — биттадан ҳолат аниқланган.

Ҳозирги вақтда Қозоғистонда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 191 кишига етган. Беморларнинг асосий қисми Нур-Султон (107) ва Олмаотада (57).

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Қозоғистонда коронавирус оқибатида 64 ёшли аёл вафот этган эди. Нур-Султонда карантин вақтида чекловлар кучайтирилган, шаҳарга кириб-чиқиш тўлиқ ёпилиб, блокпостлар ўрнатилган.