Ўзбекистонлик рэпер Шака коронавирус ҳақида қўшиқ куйлади. Композиция тингловчини уйда ўтиришга ва коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликни тарғиб қилади.

Қўшиқ ҳақиқатан ҳам рэпер Шаканинг ижодига мансуб эканини, жумладан, ундаги мана бу сўзлар исботлайди: «Вирус чиққан маҳаллада қилсанг таралла-ялла, Лопатка ё кетмон билан бир соламан каллангга».

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 50 нафарга етган. Улардан беш нафарининг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, соғайгани айтилмоқда.

Бутун дунё бўйича эса коронавирус юқтириб олганлар сони 400 мингдан ошиб кетди (уч кун аввал касалланганлар сони 300 минг эди), 18 мингдан ортиқ одам эса вирус қурбони бўлди.