Россия президенти Владимир Путин Москвадаги коронавирусга чалинишда гумон қилинган беморлар шифохонасига ташриф буюрди. Касалликни юқтириб олмаслик учун президент сариқ рангли ҳимоя костюмини кийиб олган. Атрофдагиларнинг қолган барчаси оқ кийимда бўлган. Бу тармоқларда турли мемларнинг тарқалишига сабаб бўлди, деб хабар қилади Meduza.

«Ниндзя тошбақалари» мултфильмидаги ёвуз Крэнгми бу?

Фото: Twitter / oldLentach

«Балки ‘Breaking Bad’ сериалидаги Жесси Пинкман ва Уолтер Уайтнинг ёрдамчиларидан биридир»

Фото: Twitter / oldLentach

«Теледўмбоқчалардан бири бўлиши ҳам мумкин»

Фото: Twitter / oldLentach

«Костюм ичида Леонардо Ди Каприо бўлиши ҳам мумкин. Майли, у эмаслиги аниқ, лекин ўхшашлик бор-ку, тўғрими?»

Фото: Twitter / oldLentach

Ёки…

Фото: Twitter / oldLentach

«Коронавирус пандемияси вақтида вазият қанақа? Худди HBO’нинг ‘Чернобил’ сериалидагидек»

Фото: Twitter / oldLentach

Фото: Twitter / oldLentach

Фото: Twitter / oldLentach

«Путин бу каби костюмни Half-Life’нинг янги қисми чиқиши арафасида кийиб олгани ғалати»

Фото: Twitter / oldLentach

Фотошопсиз ҳазил: «65 ёшдан ошган эркакни ким уйдан чиқариб юборди?»

Фото: Twitter / oldLentach

Энг муҳими: президент матбуот котиби Дмитрий Песков шифохона ходимларининг биридан Путинни суратга олиш ва уни Telegram’даги ягона контакт — Димага юборишни сўраган. Сурат юбориб бўлингач, қурилмани йўқ қилиб ташлашни талаб қилган.