Россия президенти Владимир Путин Москвадаги коронавирусга чалинишда гумон қилинган беморлар шифохонасига ташриф буюрди. Касалликни юқтириб олмаслик учун президент сариқ рангли ҳимоя костюмини кийиб олган. Атрофдагиларнинг қолган барчаси оқ кийимда бўлган. Бу тармоқларда турли мемларнинг тарқалишига сабаб бўлди, деб хабар қилади Meduza.
«Ниндзя тошбақалари» мултфильмидаги ёвуз Крэнгми бу?
«Балки ‘Breaking Bad’ сериалидаги Жесси Пинкман ва Уолтер Уайтнинг ёрдамчиларидан биридир»
«Теледўмбоқчалардан бири бўлиши ҳам мумкин»
«Костюм ичида Леонардо Ди Каприо бўлиши ҳам мумкин. Майли, у эмаслиги аниқ, лекин ўхшашлик бор-ку, тўғрими?»
Ёки…
«Коронавирус пандемияси вақтида вазият қанақа? Худди HBO’нинг ‘Чернобил’ сериалидагидек»
«Путин бу каби костюмни Half-Life’нинг янги қисми чиқиши арафасида кийиб олгани ғалати»
Фотошопсиз ҳазил: «65 ёшдан ошган эркакни ким уйдан чиқариб юборди?»
Энг муҳими: президент матбуот котиби Дмитрий Песков шифохона ходимларининг биридан Путинни суратга олиш ва уни Telegram’даги ягона контакт — Димага юборишни сўраган. Сурат юбориб бўлингач, қурилмани йўқ қилиб ташлашни талаб қилган.
🦠 📱 Дмитрий Песков попросил уничтожить телефон после съемки Путина в Коммунарке.https://t.co/eBTHKGDrVK#коронавирус #coronavirus #МыВместе pic.twitter.com/jNc9fy7K73
— Пятый канал Новости (@5tv) March 24, 2020
Изоҳ (0)