Японияда сакура дарахтининг гуллаш мавсуми бошланди. Токио аҳолиси коронавирус пандемиясига қарамасдан маҳаллий боғларга йўл олиб, дарахтлар билан расмга тушмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Анъанага кўра, сакура март ойининг иккинчи ярмида ёки апрелнинг бошида гуллай бошлайди, мамлакат метеорология хизматлари сакуранинг жанубдан шимолга томон гуллаш ҳаракати ҳақида кунлик ҳисобот бериб боради.
Японияда олча ранг сакура булутни ҳамда ҳаётнинг ўткинчи эканлигини ифодалайди.
Сакура гуллари деярли барча Япония истеъмол маҳсулотларида, хусусан, кимоно, канцелярия маҳсулотлари ва идиш-товоқларда ҳам тасвирланади.
Изоҳ (0)