Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Украинада коронавирусга қарши таъсир кучига эга препарат яратилгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди, деб ёзмоқда «Kun.uz».

Фото: «Uzdaily.com»

«Нафақат Украинада, балки бутун дунёда вирусга тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ҳеч қандай восита аниқланмаган. Шунчаки, вирусли касалликларга қарши курашда ёрдам берадиган ва иммунитетни оширадиган бошқа дорилар яхши ёрдам бермоқда.

Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, яхши самара берадиган дори воситалари, стандартлар жорий қилиняпти. Ўзбекистон тиббиёт олимлари ҳам Хитой тажрибасидан фойдаланган ҳолда даволаш стандартларини яратган. Бугунги кунда қайд этилган беморлар ўша стандартлар асосида даволанмоқда», — дейди Алматов.

Ўзбекистоннинг бош санитария врачи коронавирусдан тузалиш кўрсаткичлари ҳақида ҳам маълумот берган.

«Коронавирусдан келиб чиқаётган ўлим кўрсаткичлари дунёда 3 фоиздан 7 фоизгача. Бу кўрсаткичлар ўша давлатда касалликнинг тарқалганлик даражасига боғлиқ.

Вируснинг L, C формалари мавжуд. Ўлим даражаси шу формалар ва беморнинг иммунитети, унинг умумий ҳолати ва ёши, яшаш шароитларига бевосита боғлиқ.

93 фоизгача ҳолатларда касалликдан соғайиш кутилади. Ўлим ҳолати максимум 7 фоизгача. Ҳозиргача касалланганларнинг 60 фоизидан ортиғи соғайган», – дея маълумот берган Баҳром Алматов.

Аввал Алматов вируснинг яширин даврида – касаллик белгилари чиқмаса ҳам юқиш қобилиятига эга эканлиги амалиётда кузатилгани, COVID-19 ташувчиларининг эпидемиологик аҳамияти юқори эканлигини айтиб ўтганди.Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етган, ватанга қайтиш учун мурожаат қилган фуқаролар сони маълум қилинган, шунингдек, Ўзбекистонда карантин даврида ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши ҳақидаги хабарлар рад этилган. Шунингдек, ҳукуматнинг 65 ёшдан ошганларга кўчага чиқмасликни тавсия қилгани, жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқлангани 25 мартдан бошлаб ниқобсиз юрганлар жаримага тортилиши, Ўзбекистонда тиббий ниқоб танқислигини келтириб чиқарганларга қатъий чоралар кўрилиши ҳамда Тошкентдаги барча корхона ва муассасаларга ишчиларни таътилга чиқариш ҳақида топшириқ берилган ва иш масофадан туриб ташкил этилиши мумкин.  Пойтахт ҳокимлиги Тошкентда деҳқон бозорлари, супермаркет ва шифохоналар ёпилмаслиги ҳамда одатдаги режимда фаолият олиб боришини билдирган. Тошкентга киришдаги ЙПХ постларида машиналар дезинфекция қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар