Бутун дунё бўйлаб шифокорлар карантин вақти одамларни уйда ўтиришга чорламоқда. Бу борадаги челленжни биринчи бўлиб малайзиялик шифокор Жи Тик Шенг бошлаб берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».

У ижтимоий тармоқларга «Мен сиз учун ишда қолдим. Сиз биз учун уйда қолинг» дея ёзилган бир вароқ қоғознинг суратини жойлаган.

Ушбу челленжга бутун дунё шифокорлари қўшила бошлади. Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Украина, Германия давлатларида коронавирус сабаб юзага келган карантин вақти ишлаётган шифокорлар одамларни имкон борича уйдан чиқмасликка чақирмоқда. Улар ҳам иш жойидан шу турдаги мурожаатни расмга олиб, тармоққа жойлаяпти.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Telegram