16 марта куни тахминан соат 22:30 да Юнусобод тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Маълумотларга кўра, Lacetti русумли автомобилда 36 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 59 ёшли пиёда тан жароҳати олган. Олган жароҳатлари оқибатида фуқаро шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Тошкент шаҳар ИИББ марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Йўл-транпосрт ҳодисаси ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани оқибатида юзага келган.

Аввалроқ ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—февраль ойларида 802 та ЙТҲ содир бўлгани, уларнинг 255 таси ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берганди.