«Дарё» ҳафта твитлари рукнида микроблогнинг ва умуман дунёнинг асосий мавзусига айланган коронавирус ҳақида айтилган энг муҳим фикрларни келтиради.

«Огайо, Иллинойс, Нью-Йорк штатлари губернаторларига катта раҳмат. Бу штатлар раҳбарияти Covid–19 вирусининг тарқалишини олдини олиш борасида мактабларни таътилга чиқармоқда, оммавий тадбирларни чекламоқда, бар ва ресторанларни ёпмоқда. Бу жараённи ишга солиш кескин сиёсат бўлса-да, энг тўғри усулдир», – Ҳиллари Клинтон, АҚШ сенатори.

«Коронавирус хавф солиб турган бир вазиятда Тожикистонда Наврўз байрами тантаналарининг ўтказилаётгани Тожикистон идора тизимининг қанчалик масъулиятсиз эканини кўрсатмоқда», – Пол Стронски, Carnegie Endow жамғармаси ходими.

«Вирусни бутун дунёда тугатмагунча барча давлатлар бир-бирига ёрдам беради, хавотир олманглар. Хитой вирусни енгди. Бошқа давлатларга ёрдамлашади. Америка тузалиб олса, улар ҳам вирусга қарши курашда ёрдамлашади. Европа ҳам. Чунки вирусни енгиш барча давлатларга бирдек фойдали», – Нурбек Алимов, блогер.

«АҚШ ҳаво йўллари каби бизнес саноатни вирус муаммоси таъсиридан қўллаб-қувватлайди. Биз ҳар доимгидан кўра кучли бўлишимиз керак», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

«АҚШда Covid–19 вирусидан вафот этганлар сони 81 кишига етди», – The Spectator Index, фан, таълим, маданият ва иқтисод борасида таҳлиллар маркази.

«Қозоғистон ҳукумати коронавирус сабаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганига қарамай супермаркетларда ‘ваҳима’ кузатилмаяпти», – Жоанна Лиллис, журналист.

«Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71)244-98-98 ишонч телефонига ёки қисқа 1189 рақамли Call-марказга мурожаат қилишингиз мумкин», – Нурбек Алимов, блогер.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон:

«Қийин дамларда Миллий соғлиқни сақлаш тизимида қаттиқ меҳнат қилаётган барча ходимларга мамлакатимиз ватандошлари номидан чуқур миннатдорчилик билдираман».

«Туркманистон ва Тожикистон Covid–19 га қарши энг ёмон тайёргарлик кўрган давлатлардир. Бундан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Уларнинг тайёргарлик даражаси Афғонистондаги даража билан бир хил», – Фран Олмос, Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи.

«Бугун Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Ангела Меркель ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан онлайн мулоқот қилдик», – Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти.

«22 лабаратория олимлари коронавирусдаги оқсилларни таҳлил қилишда ва вирусга қарши ёрдам берадиган 50 та дорини рўйхатини тузди», – NYT Science нашри.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.