8 март, якшанба куни, Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа доирасида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини мусобақада ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров чорак финалда хитойлик Кионг Ерсунга қарши рингга чиқиб, рақибини катта устунлик билан мағлуб этди.

Шу тариқа Бобоусмон ўзбекистонлик боксчилар ичида биринчи бўлиб Токио—2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги Токио Олимпиадаси учун қўлга киритилган йўлланмалар сони 15 тага етди.

Маълумот учун, -69 килограмм вазн тоифасида лицензион мусобақада қатнашиш учун Шаҳрам Ғиёсов ҳам даъвогарлик қилганди. Бироқ якунда терма жамоа мураббийлари Бобоусмон Ботуров номзодида тўхталганди.

Барча жанг видеоларини Telegram’даги UFCBOXUZ каналида томоша қилиш мумкин.