• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тель-Авивда ҳаммаёқ нотинч. «Савой» меҳмонхонасига ҳужум уюштирилганига 45 йил бўлди

    Бундан 45 йил олдин 1975 йилнинг бешинчидан олтинчичи мартга ўтар кечаси Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида жойлашган «Савой» меҳмонхонасига қуролли ҳужум уйиштирилган эди. Исроил тарихидаги энг шов-шувли терактлардан бири ҳақида «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов ҳикоя қилади.

    Кутилмаган «меҳмон»лар

    Тель-Авив шаҳрининг Герберт Самюэль трассаси бўйлаб ҳаракатланаётган полиция патрули иккита резина қайиқда қирғоққа сузиб келаётган шубҳали балиқчилар гуруҳини пайқаб қолди. Балиқчилар нима учун жамоат тартибини бузиб Яффа портига эмас, балки шаҳар пляжига сузиб келганини билиш учун полициячи уларга яқинлашди.

    Фото: «Jewish.ru»

    Фото: «Jewish.ru»

    Автоматдан узилган ўқлар ёмғири ва улар томонга ташланган гранаталар гап нимада эканини ҳар қандай сўзлардан кўра яхшироқ тушунтирган эди.

    Полициячилардан бири очган жавоб ўти кемага тегди ва у денгиз соҳилида портлаб кетди. Иккинчи қайиқнинг портлашидан қўрқиб, жангарилар деярли барча жиҳозларини кемада қолдириб, денгиз қирғоғидан қуруқликка қараб қочди.

    Қонга ботган меҳмонхона

    Бир неча дақиқадан сўнг улар йўлни кесиб ўтди ва йўлида учраган кинотеатрга киришга ҳаракат қилди, лекин кинотеатр олд эшикларини очолмай, ён томондаги кўчага ўтиб, «Савой» деб номланган кичик меҳмонхона биносига яширинди.

    Террорчилар меҳмонхонада учраганларнинг учтасини, шу қаторда қабулхона ишчисини ҳам отиб ўлдирди (бир неча киши қочишга муваффақ бўлди), қолганларни юқори қаватдаги хонага қамаб қўйиб, эшикларни миналаштирди. Афтидан, жангарилар гаровга олишга одам кўп бўлган бошқа бир бинони эгаллаб олиш учун «Савой»дан чиқиб кетмоқчи бўлган эди.

    Фото: «Jewish.ru»

    Фото: «Jewish.ru»

    Бироқ чиқиш пайтида улар меҳмонхона яқинида яшаган ва яқинда армиядан қайтган «Голани» бригадасининг жангчисига дуч келди. Ўқ овозларини эшитиб, воқеа жойига шошилиб етиб келган собиқ аскар, террорчиларга қарата ўт очди. Аскар жиддий жароҳат олди, аммо у террорчиларни «Савой»ни тарк этиш имкониятидан маҳрум қилди.

    Улар гаровдагиларни ўлдириш билан қўрқитиб, Исроил қамоқхоналаридаги 20 нафар маҳбусни қўйиб юборишни ва самолёт билан таъминлашни талаб қилди. Музокаралар давом этар экан, парашют десант бригадасининг махсус кучлари бинони штурм қилишга тайёргарлик кўрмоқда эди.

    Штурм

    Орадан олти соат ўтгач, штурм бошланди. Бир вақтнинг ўзида элликка яқин десантчи тўрт томондан террористларга ҳужум қилди. Жанг қисқа давом этди, аммо босқинчилар гаровга олинган хонани портлатишга муваффақ бўлди – беш киши қутқарилди, яна беш киши ҳалок бўлди. Жами саккиз нафар тинч аҳоли вакили (уларнинг ичида чет эллик сайёҳлар ҳам бор эди) ва босқинчилар билан соҳилда учрашган ва эртаси куни жароҳати туфайли вафот этган полициячини ҳам қўшиб ҳисоблаганда уч нафар Исроил жангчиси ҳалок бўлди.

    Операция давомида етти нафар террорчи йўқ қилинди, биттаси қўлга олинди. У ўлимга ҳукм қилинди, аммо кейин ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилди ва ўн йилдан сўнг у «Жаброил битими» доирасида озод қилинди.

    Тергов жараёнида ҳужумчилар гуруҳи ФАТҲ ташкилотига тегишли экани ва Ливандан кириб келгани аниқланди.

    Режага кўра, қирғоққа келиб, жангарилар яқин атрофдаги ёшлар клуби ва «Байт Ха-Опера» биносини эгаллаб олиб, иложи борича кўпроқ одамни гаровга олиши ва кейин Исроил қамоқхоналаридан бир қатор маҳбусларни озод қилиш талабларини илгари суриши керак эди.

    Маҳбуслар қўйиб юборилгудай бўлса, жангарилар гаровга олинганлар билан бирга Дамашққа хусусий ҳаво транспорти орқали эвакуация қилиниши, талаблари тўрт соат ичида бажарилмаса, гуруҳ аъзолари гаровга олинганларни йўқ қилиб, ўз жонига қасд қилиши керак эди. Полиция патрули ва аскар билан бўлган тасодифий тўқнашув юз бермаганида, воқеалар янада қонли кечиши мумкин эди.

    Қасос

    Ҳужум ортида Абу Жиҳод лақабли Маҳмуд ал-Вазир тургани аниқланди. Орадан ўн уч йил ўтгач, 1988 йилнинг баҳорида Исроил махсус операцияси пайтида Абу Жиҳод Тунис пойтахтининг чеккасидаги уйлардан бирида ўлдирилди. Уйда у билан бирга бўлган хотини ва болалари жабрланмади. Ўшандан бери террорчилар ҳеч қачон Тел-Авивга денгиздан кира олмади.

    Фото: «Jewish.ru»

    Фото: «Jewish.ru»

    Портлаш натижасида қулаб тушган «Савой» меҳмонхонаси ўрнида вақт ўтиши билан янги бино қурилди.

    06.03.2020, 08:41   Изоҳ (0)   47127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британиянинг Flybe авиакомпанияси коронавирус сабаб инқирозга учради

    06.03.2020, 08:26

    Туркия қочоқларни киритмаслик учун Греция билан чегарага махсус қўшин юборади

    06.03.2020, 08:00

    Санкт-Петербургда коронавирус сабаб ОТМнинг 700 нафардан ортиқ талабаси карантинга олинди

    06.03.2020, 06:02

    Томошабинларсиз ўтган концерт, фермерга қўнғироқ қилган Мирзиёев, вертолётда учган буғулар. 5 мартнинг энг қизиқарли суратлари

    05.03.2020, 23:55

    Коронавирус дунё бўйлаб дўконларни шип-шийдам қилди. Одамлар санитайзерлар, ҳожатхона қоғози ва сули сутини битта қолдирмай сотиб олмоқда

    05.03.2020, 22:41

    Коронавирусни деб жаҳон бўйлаб қайси тадбирлар бекор қилинди ёки бошқа санага қолдирилди? Рўйхат

    05.03.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.