Коронавирус эпидемияси уч мингдан ортиқ одамнинг ўлимига, фонд бозорларининг қулашига ва чегараларнинг ёпилишига сабаб бўлди, бундан ташқари харид ваҳимасини ҳам келтириб чиқарди. Бу ваҳима февраль ойида Осиёда бошланган эди, вируснинг тарқалишидан келиб чиқиб, аста-секин Европа ва Шимолий Америкага ҳам кўчди. Бутун дунё бўйлаб одамлар маҳсулот тақчилиги юз беришидан хавотирланиб, ҳожатхона қоғози, дезинфекция воситалари, дори ва озиқ-овқат захирасини яратиб қўяй дея дўкон пештахталарини бўшатиб ташлаяпти.
Meduza бу борада жаҳоннинг турли мамлакатларида кузатилаётган ҳолатларни бирма-бир кўрсатди.
Россия
4 киши коронавирус билан касалланганКоронавирус инфекциясидан ҳимояланиш мақсадида россияликлар тиббий ниқоблар (ваҳоланки, вирусни юқтирмаган одамлар учун унинг фойдаси йўқ), антисептик воситалар, шунингдек, «Арбидол» ва вирусга қарши бошқа препаратларни сотиб олишни бошлади (эътиборга молик жиҳати, «Арбидол»нинг самарали экани исботланмаган). Ушбу барча маҳсулотларнинг савдолари ўнлаб ва ҳатто юзлаб баробар ўсди. Ҳукумат мазкур маҳсулотлар нархини назорат қилишга ваъда берди, кейинроқ эса тиббиёт ниқоблари, респираторлар, бинтлар, тиббиёт пахтаси ва кимёвий ҳимоя либосларини Россия ҳудудидан олиб чиқиб кетишни тақиқлади.
https://twitter.com/CurrentTimeTv/status/1234801244717408261
Австралия
53 киши коронавирусни юқтириб олганАвстралияликлар асосан ҳожатхона қоғози захирасини яратишга ҳаракат қилмоқда. Twitter’нинг маҳаллий сегментида #toiletpapergate ва #toiletpapercrisis ҳештеглари оммалашиб кетган. Мамлакатдаги энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳисобланган Woolworth бир қўлга тўрт қадоқдан ортиқ ҳожатхона қоғози сотишни тақиқлади, Costco тармоғида эса чеклов бундан-да баттар — бир қўлга бир қадоқдан ортиқ берилмаяпти. Тамворт шаҳридаги Big W дўкони ходимлари эса ҳожатхона қоғози сотиб ололмагани учун сотувчиларга ташланган харидорни деб полицияни чақиришга мажбур бўлди.
https://twitter.com/renaessance_/status/1235414782489923584
Дарвин шаҳридаги Northern Territory News хиёбон газетаси эса ҳожатхона қоғози етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишга ўзига хос ечим таклиф қилди — газетанинг бир сони саккизта бўш саҳифа билан чиқарилди.
https://twitter.com/TheNTNews/status/1235320458733588482
Буюк Британия
90 киши коронавирус билан касалланганБританияликлар асосан ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат — тиббиёт ниқоблари, санитайзерлар, консервалар, қадоқланган сув, ҳайвонлар учун озиқа, вирусга қарши препаратлар сотиб олмоқда. Ажиотаж сабаб Boots дорихоналар тармоғи ва Lidl супермаркетлар тармоғи бир қўлга икки шишадан ортиқ санитайзер сотишни тўхтатди, Ocado онлайн-супермаркети эса мижозларга бир неча кун олдиндан буюртма беришни тавсия қилмоқда.
https://twitter.com/MisaWilliam/status/1234485317966684161
Озиқ-овқат билан чакана савдо қилиш соҳаси эксперти, Tesco дўконлар тармоғининг таъминот бўйича собиқ директори Бруно Монтейннинг таъкидлашича, бундан кейинги харид ваҳимаси тақчилликни келтириб чиқаради. Бироқ Монтейннинг таъкидлашича, чакана савдо тармоқларида бу борада «Б» режа ҳам бор: улар асосий маҳсулотларнинг узлуксиз таъминотига эътибор қаратиш мақсадида маҳсулот ассортиментини қисқартиради.
https://twitter.com/alexhofford/status/1234556437386362881
АҚШ
129 киши коронавирус билан касалланганCatalina таҳлил компанияси маълумотларига кўра, АҚШда ҳам бошқа мамлакатлардаги каби санитайзерлар оммавий тарзда сотиб олинмоқда (уларнинг савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 619 фоизга ўсган), шунингдек, қуруқ сут, оқартиргич, суюқ совун, ловия ва ёрма сотуви ҳам сезиларли ўсган. Айни вақтда Nielsen таҳлил компанияси маълумотлари бироз бошқачароқ: унинг таъкидлашича, АҚШда энг кўп тиббиёт ниқоблари ва сули сутининг савдоси (ўтган йилга нисбатан 300 фоизга) ошган. Ундан кейинги ўринларда қурилиш ниқоблари, санитайзерлар ва термометрлар бормоқда.
https://twitter.com/kldmills/status/1233574443697549312
https://twitter.com/TinaBietler/status/1232708201243664384
Германия
349 киши коронавирус билан касалланганГермания аҳолиси ун, консервалар, макарон ва сули сути, шунингдек, нон ва пишлоқни оммавий тарзда сотиб олмоқда. Дўкон пештахталаридан санитайзер ва ҳожатхона қоғозини топиш қийинлашиб қолган. Twitter’да #Hamsterkauf ҳештеги пайдо бўлган (тахминий таржимаси — «оғмахоннинг харидлари»), матбуот эса ҳукуматнинг фавқулодда вазиятларда захирасини яратиб қўйиш тавсия қилинадиган маҳсулотлар рўйхати борлигини эслатмоқда (рўйхат сўнгги бор 2018 йилда янгиланган). Айтмоқчи, ушбу рўйхатда ўйланмаган харидлардан чекиниш ва маҳсулотларни еб қўя оладиган миқдорингизда сотиб олиш тавсия қилинади.
https://twitter.com/PiratKSegatz/status/1233127858274480129
Япония
1036 киши коронавирус билан касалланганЯпонлар худди австралияликлар каби ҳожатхона қоғозини ғамлаб қўйишга киришган. Сўнгги бир ҳафта давомида японлар Twitter’да энди тақчил маҳсулотга айланиб қолган ҳожатхона қоғозлари ҳақида 200 мингга яқин пост қолдирган. Ваҳимага ҳожатхона қоғози учун зарур хом ашё импорти коронавирус сабаб тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлган. Ҳукумат Японияда сотилаётган ҳожатхона қоғозининг 98 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилишини, шундай экан, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди. Лекин энди японларни тўхтатиб бўлмай қолган: улар ҳатто кафелардаги ҳожатхона қоғозларини ҳам ўғирлаб кетмоқда.
https://twitter.com/DJ_meatkun/status/1234040333417107459
Ҳожатхона қоғозидан ташқари, японлар қоғоз сочиқлар, суюқ совун, тагликларни ҳам «овламоқда». Шунингдек, гуруч, макарон, консервалар, сояли натто ловиялари каби озиқ-овқат маҳсулотларини фаол сотиб олмоқда.
https://twitter.com/JTQuigley/status/1233321263692599296
Яна бир нечта бўш пештахталар
Жанубий Корея«Тегу шаҳридаги ваҳимали харидлар: қўрқувда қолган одамлар Гамсам туманидаги Emart супермаркети пештахталарини шип-шийдам қилиб кетди»
https://twitter.com/irinamow/status/1230528369193734145
Франция
«Йўқ, йўқ, бу ваҳима эмас...»
https://twitter.com/valjerome1/status/1234404737073713153
Италия
«Бу Шимоий Италиядаги менинг супермаркетим. Атрофда ҳамма ниқоб тақиб юрибди. Одамлар захирага озиқ-овқат ва биринчи галда зарур маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида тунги соат 11 да навбатда турибди»
https://twitter.com/xniallssecret/status/1231699360750198788
Индонезия
«Мамлакатда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат эълон қилинганидан сўнг индонезияликлар озиқ-овқатни ғамлаб қўйиш учун супермаркетларни тўлдирди»
https://twitter.com/apathoni/status/1234451613500297216
Мавзуга доир:
- «Дарё» оқшоми: Коронавирус бўйича 5 мартнинг асосий хабарлари
- Коронавирусни деб жаҳон бўйлаб қайси тадбирлар бекор қилинди ёки бошқа санага қолдирилди? Рўйхат
- Видео: Одамлар коронавирус сабаб қўл бериб саломлашмасликка интилмоқда. Эпидемия вақтида антиқа саломлашиш усуллари ҳақида
- Ўзбекистонда коронавирус тарқалганини рад этган ССВ аҳолини касалликдан ҳимояланишга ундовчи SMS’лар жўната бошлади
Изоҳ (0)