«ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги бот ва мессенжерларда Москва шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида оммавий равишда фейк хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда киберхавфсизликка ихтисослашган Group-IB компания маълум қилди.
Компания мутахассислари жами 12 мингдан ортиқ овозли фейк хабарлар репост қилинганини аниқлаган. Аудиоёзувларга кўра Россия пойтахтида 20 мингдан ортиқ одам касалликка чалинган, бироқ ҳукумат Конституцияга ўзгартириш кириш бўйича ўтказиладиган овоз бериш жараёнларига халақит қилмаслик учун ушбу маълумотларни яширмоқда.
Group-IB’нинг тахминига кўра, мазкур ҳужум москваликлар орасида ваҳима келтириб чиқариш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳозирда фейк ахборотларни тарқатишни буюртма қилганлар ва ижрочилар қидирилмоқда.
Аввалроқ Москвада коронавирус юқтириб олган бемор билан мулоқот қилган 24 нафар одам карантинга олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: