Олий Мажлис Сенатининг 28 февраль, жума куни, бўлиб ўтган иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Олий суд судьяси лавозимига икки нафар номзодни сайладилар. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Мажлисда нутқ сўзлаган Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг айтишича, ушбу номзодлар — Абдурасул Эранов ҳамда Бобур Исломов касбий билими ва малакаси нуқтаи назаридан мазкур лавозимга муносиб кўрилган.
Абдурасул Эранов 1961 йил Наманган вилоятида туғилган. 1985—2000 йилларда Наманган вилояти прокурори ўринбосари, вилоят прокуратураси тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2000—2020 йилларда туман, вилоят судлари ва Олий судда фаолият юритган. 2017 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаб келган.
Бобур Исломов 1983 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2010 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари судида меҳнат қилган.
Сенат қарори билан 2018 йил 30 мартда Олий суд судьяси этиб сайланган Сайлаубай Мамбеткадиров бошқа ишга ўтаётгани, яъни Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб тайинланаётгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ (0)