• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинатининг корпоратив еврооблигацияларини чиқариш ҳақида топшириқ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль, чоршанба куни, Навоий кон-металлургия комбинатини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу мажмуа Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхонасидир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бу ерда олтин, уран, нодир металлар, қурилиш ва дастгоҳсозлик саноати учун зарур маҳсулотлар, кенг турдаги халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилади. Комбинат юртимиздаги жами саноат маҳсулотининг 10 фоизини ва бюджет даромадининг 18 фоизини таъминлайди. Унда 58 минг ходим ишлайди», — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати тарқатган ахборотда.

    Навоий кон-металлургия комбинати хом ашё ресурсларининг ҳажми бўйича жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчилар орасида учинчи ўринда туради. Лекин активларининг қиймати хорижий компанияларникига нисбатан анча кам. Масалан, ҳозирги кунда комбинатнинг баланс қиймати 1,3 миллиард доллар бўлса, шу даражадаги хорижий корхоналарнинг бозор нархи 11 миллиард долларни ташкил этади.

    «Шу боис НКМКни замонавий компанияга айлантириш мақсад қилинган. Давлатимиз томонидан бу борада комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастури изчил амалга оширилмоқда. Унинг доирасида 2017—2019 йилларда 1,2 миллиард доллар маблағ эвазига саккизта объект ишга туширилган. Натижада охирги уч йилда олтин ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 фоиз, кумуш олиш 37 фоизга ошган.

    Олий Мажлисга Мурожаатномасида Шавкат Мирзиёев НКМК ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари каби йирик саноат корхоналарида янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш билан бирга ушбу корхоналарни халқаро молия бозорининг тўлақонли иштирокчисига айлантириш лозимлигини таъкидлаган эди.

    Йиғилишда шу борадаги режа ва чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Навоий кон-металлургия комбинатининг таркибий тузилмасини такомиллаштириш, корпоратив ошкораликни татбиқ этиш, ҳисоб-китобларни халқаро стандартларга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

    2026 йилга қадар корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини 94 тоннага етказиш, бунинг учун 4 миллиард долларлик 40 та лойиҳани амалга ошириш кераклиги таъкидланди. Жумладан, лойиҳа қиймати 525 миллион доллар бўлган янги конни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Комбинатнинг бугунги кундаги 3,7 минг тонна олтин захираси халқаро стандартлар асосида баҳоланиб, корхона балансида акс эттирилиши зарурлиги белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат геология қўмитаси ва Молия вазирлигига захираларни баҳолаш ишлари ҳамда молиявий ҳисоботларни халқаро меъёрларга ўтказиш вазифаси қўйилди. Конлар захираси ва камайиши тўғрисидаги ҳисоботлар, қазиб олиш лойиҳалари бўйича маълумотларни Австралия кодекси (JORC Code) асосида тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

    «Навоий кон-металлургия комбинатининг корпоратив еврооблигацияларини чиқариш масаласига тўхталиб ўтилди», — дея қўшимча қилинган Президент матбуот хизмати ахборотида.

    26.02.2020, 19:56   Изоҳ (0)   41261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига собиқ депутат Алия Юнусова номзоди парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланди

    26.02.2020, 19:19

    «Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси

    26.02.2020, 19:04

    Навоийда онанинг буйраги фарзандига, ўғилнинг буйраги отасига ўтказилди. Операциядан сўнг вилоят ҳокими беморлар ҳолидан хабар олди

    26.02.2020, 18:33

    «Ўзгидромет» 27 февралда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    26.02.2020, 18:18

    Сирдарёда Tracker минган маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 902 000 сўм пора бераётганида ушланди

    26.02.2020, 17:47

    Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

    26.02.2020, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бангладеш АҚШдан божхона тўловларини камайтириш учун 25 та Boeing самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 28 июл, 21:10

    “Манчестер Сити” футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 28 июл, 20:58

    Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат мактаби очилади

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:57

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча маҳкум муддатидан илгари озод қилингани очиқланди

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:41

    Покистонда муссон ёмғирлари туфайли 279 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июл, 20:16

    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган

    Реклама | 28 июл, 19:30

    “Давлат корхона ва университетлари фаолияти самарали эмас” — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ўзбекистон | 28 июл, 19:51

    “Россия учун Украина масаласида янги муддат 10-12 кунни ташкил этади” — Трамп 

    Дунё | 28 июл, 19:32

    “Мен 75 ёшдаман” — Пеп Гвардиола

    Спорт | 28 июл, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.