«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлари Лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида «Челси» дарвозасига гол урди (3:0).

Фото: Twitter

Бу 31 ёшли футболчи футболчи учун Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги 11-гол бўлди. Шунингдек, мусобақанинг сафар учрашувларида урилган 9-гол сифатида қайд этилди.

Польшалик футболчи бу борада Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади. Айни дамда «Ювентус»да ҳаракат қилаётган футболчи 2013/14 йилги мавсумда «Реал»нинг сафар учрашувларида 9 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Шунингдек, Левандовски 11 та гол билан мазкур мусобақадаги шахсий рекордини янгилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!