«Ўзгидромет»нинг маълумотига кўра, 23 февраль куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб, шимолий ҳудудларда ёғингарчиликлар кутилмоқда. Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олишни сўраб мурожаат қилди.
Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0—5, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 0—5 даража илиқ, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 2 даражагача совуқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ғарорат кечаси 0—5, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 3—8, кундузи 15—20, айрим жойларда 23 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0—5, кундузи 12—17 даража илиқни ташкил этади. Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши мумкин
Изоҳ (0)