• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    IMEI ва ҳар биримиз

    «Менинг фикрим» портали жамият кўзгуси

    Ўзбекистон аҳолисиниг фуқаролик онги ошиб бормоқда ва бу ажойиб ижобий факт.

    Мисоллар эса кўп. Улардан бири: «Менинг фикрим» сайтида фойдаланувчиларнинг фаоллиги. Портални яратишдан асосий мақсад ҳам фуқороларнинг жамият ва давлат бошқарувида иштирокини кенгайтириш эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида қайд этилганидек: «Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»

    Порталда бугунги кундаги барча долзарб мавзулар. Дарахтларни кесишми ёки автомобилдаги ойналарни тонировка қилишми, Наманган вилоятида пиёдалар учун кўприк ўрнатишми ёки Оролбўйи ҳимояси муаммоларими. Ушбу сатрлар ёзилган пайтида порталда 3285та жамоавий мурожаатлар бўлиб, уларга 24 524 та изоҳлар келиб тушган эди. Бизнинг одам бефарқ эмас.

    Таклифларнинг барчаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тамонидан кўриб чиқилиши учун 10 мингта овоз йиғмайди. Аммо ҳамма марожаатлар эътиборга олиниши шубҳасиз ҳақиқат.

    IMEI феномени

    Ўтган ҳафта «Менинг фикрим» веб-порталидаги «Мобил қурулмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ҳақида» таклиф феноменал тарзда тез 10 мингта овоз йиғди. Муаллиф фикрига кўра рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш тўловни эса умуман бекор қилиш керак. Чунки муаллиф ёзиб ўтишича «ҳозирги глобаллашув даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, ортиқча тўловларни бартараф этиш муҳим» .

    Оммавий акс-садо аниқ. Автомобиль ва тонировка барчага тегишли бўлмаса, мамлакатда телефонлар сони автомобилларга қараганда ўн баробар кўпдир.

    Такидлаш керакки, таклиф мобил қурилманинг халқаро идентификатори бўлган IMEI кодини рўйхатдан ўтказишни бекор қилишга чақирмаяпти.

    IMEI кодининг фойда ва аҳамияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш учун олиб борилган тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Истеъмолчилар IMEI рақамига кўра, кул ранг импортга қарши курашиш ва ўғирланган телефонларни узоқдан блокировка қилиш мумкин эканлигини тушунмоқдалар.

    Телефонларни ўғирлаш энди бефойда

    Бизда халқаро тажрибага мурожаат қилишни унча хуш кўрмайдилар. Ҳар доим: «Бизни Франция билан таққосламанг?» дейдиган инсон топилади, масалан. Узоққа бормаймиз.

    Украина. Барча мобил қурилмаларни мажбурий IMEI рўйхатдан ўтказиш 2009 йилда жорий этилган.

    Озарбайжон. Рўйхатга олиш тизими 2013 йил май ойида ишлай бошлади.

    Қозоғистон. IMEI код + SIM-карта + шахсий ИИН схемаси бўйича қурилмаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш қоидалари 2019 йилда кучга кирган.

    Туркия. Мавзу бўйича кўплаб мақолалардан кўра зиёд маълумот берувчи жуда қизиқ бир факт: 2006—2010 йиллар даврда Туркияда IMEI бошқарув тизими 10,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қўшимча солиқ даромадини олиб келди. Уяли телефонларни ўғирлаш ҳолатлари деярли 95% камайди. **

    Россия Федерацияси. Солиқдан бўйин товлаб ноқонуний ёки ҳисобга олинмаган ҳолда мобил қурилмаларни олиб кириш натижасида Россия бюджетининг зарари йилига умумий ҳажми 16,6 миллиард рубл (260 миллион АҚШ долларидан ортиқ) ташкил этади. **

    Қўшниларимиз айтганларидек: «Қозоғистонда уяли телефонларни ўғирлигини бефойда қилдик».

    Қаршилик. «Cui bono?» «Бундан кимга фойда бор?»

    «Менинг фикрим» веб-порталида фақат мобил қурулмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ва уни бепул қилишни таклиф этаётган бўлса, рўйхатга олишни тўлиқ ўлиб ташлашни таклиф қилаётган баъзи доиралар ҳам бор.

    Шу жойда бундай таклифларнинг оёқлари қаердан чиқаётгани қизиқ.

    «Cui bono?» «Бундан кимга фойда бор?»

    Муаммонинг моҳиятини тушуниш учун биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шамсутдиновнинг келтирган бир нечта рақамларига назар ташлаймиз. ** Рақамларни диққат билан ўрганиб чиқинг.

    2018 йил. Давлатга умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг 13,5 мингта телефон олиб келинган.

    2019 йил. Ўн ой давомида январдан октябргача 5,5 миллион долларлик 80 мингта телефон олиб кирилган. Ва икки ой ичида 2019 йил ноябрь декабрь ойларида Ўзбекистонга расман олиб кирилган мобил телефонлар сони 17,4 миллион долларга тенг 460,8 минг донани ташкил этди.

    2020 йил. Бир ярим ой ичида мамлакатга умумий қиймати 8,5 миллион АҚШ долларига тенг 110,4 та қурилма олиб кирилди.

    Рақамларга кўра, 2019 йил охирига келиб мамлакатда мобил қурилмалар импорти кескин ўсган кўринади. Аммо аслида 2018 йилда 13,5 мингта телефон эмас, балки 400 мингдан 500 мингтагача қурилмалар олиб келинмаганлигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

    Кўпроқ айтайлик: кўпгина ишонч билан бозорларимизда юз минглаб телефонлар ноқонуний равишда сотилган деб тахмин қилишимиз мумкин ва бундай сотувдан тушган маблағлар давлат бюджети ҳисобини айланиб ўтган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қароридан сўнг ушбу норматив ҳужжатда белгиланган қоидалар натижасида бюджет даромадлари мобил қурилмалар импортидан сезиларли даражада ошди. Мана статистика.

    2018 йил. 5,1 миллиард сўм келиб тушди.

    2019 йил. Январь октябрь. 10,3 миллиард сўм келиб тушди.

    2019 йил. Ноябрь декабрь. 27,2 миллиард сўм келиб тушди.

    2020 йил. Биринчи ярим йилликда 22,2 миллиард сўм маблағ келиб тушди.

    Бу пуллар соядан чиқди. Адолатсиз рақобат мақсадида солиқ тўлашдан бўйин тортган одамларга бу аниқ хуш келмади.

    Мобил қурилмаларни қонуний равишда олиб кириб сотаётганлар учун қабул қилинган қарор адолатли рақобатда ғолиб бўлишга ёрдам бермоқда.

    Бу кўпми ёки озми?

    Энди нима учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар 44,600 сўм тўлайдилар (IMEI кодининг асосий ҳисоботидан 20 фоиз).

    Чиндан ҳам жуда кўпми? Статистикага кўра, фойдаланувчилар ўртача ҳар икки йилда мобил телефон ва смартфонларни ўзгартирадилар. Агар тўлов жамини икки йилга ажратсангиз, ойига 1858 сўм бўлади. Телефонни ҳар йили ўзгартирсангиз ҳам ойига 3717 сўм.

    Ойига тўлаган 3717 сўм қаерга кетмоқда?

    Биринчи навбатда, IMEI асосида рўйхатга олиш тизими учун ускуналар ва технологиялар учун.

    Мамлакатда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда, сайёҳлик ва дам олиш жойларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун.

    Давлат муассаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун.

    Шу каби мақсадлар учун маблағлардан мақсадли фойдаланилиш парламент томонидан назорат қилинади, бу эса маълумотлар тиниқлигини таъминлайди.

    «Мағзава билан болани тўкиб юборманг»

    Мобил қурилмаларнинг IMEI-код рўйхатидан ўтказиш мавзуси ҳар биримизга тегишлилиги фаол қизиқиш билан тасдиқланган ҳақиқатдир. Бир неча кун ичида уни 74 мингдан ортиқ киши томоша қилди ва 400 дан ортиқ изоҳ қолдирди.

    Фақатгина рўйхатдан ўтиш қиймати, жараённи соддалаштириш билан боғлиқ низоларда «мағзава билан болани тўкиб юбормаслик», «кул ранг бозор» тарафдорларига ютқазмаслик муҳимдир.

    IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш унинг ҳаётийлиги ва фойдалилигини исботлади.

    Бу ҳаётимизни хавфсиз қилмоқда.

    Бу бизни, мамлакат фуқароларини, бюджетга қайтиб келган миллиардлаб ноқонуний молиявий оқимларни ёпиш орқали янада бойитмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    20.02.2020, 13:30   Изоҳ (0)   25798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Mirabad Avenue’да сотувнинг иккинчи босқичи старт олди!

    20.02.2020, 12:00

    Dream City: «Сиз муносиб бўлган олий даражадаги хизмат»

    20.02.2020, 09:00

    Crafers Москвадаги «Продэкспо — 2020» 27-халқаро кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этди ва Европанинг энг яхши компаниялари сафига қўшилди

    19.02.2020, 15:00

    Ким ёки нима айбдор: бефарзандлик ва ожизлик

    18.02.2020, 09:10

    «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистон Миллий университети талабаларига стипендия ажратади

    17.02.2020, 18:00

    «Bizning Uylar Development» компанияси ташкил этилган кунини нишонламоқда!

    17.02.2020, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чорвоқ сув омборига айрим дачалардан қувур орқали сув оқизилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 7 август, 10:35

    Трамп Путин билан келаси ҳафта учрашишини айтди

    Дунё | 7 август, 10:22

    “Реал Мадрид” Кроос ва Модричга муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 7 август, 10:16

    Япония ҳукумати ҳақиқий ўқ узиши мумкин бўлган 16 мингта ўйинчоқ тўппончани сотувдан олиб ташлайди

    Қўзиқорин | 7 август, 10:00

    Африкада буқа овга чиққан миллионерни шохлаб ўлдирди

    Дунё | 7 август, 09:45

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.