Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сергели туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 07:30 ларда Сергели тумани Чоштепа кўчасида Янгийўл туманида яшовчи О.А. «Ваз-2106» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган.

Шундан сўнг, Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб «Ваз 2106» русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н.лар воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)