2021–2027 йилларда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2021–2027 йилларда Республика бўйича жами 3561 та лифт улардан 90 тасини капитал таъмирлаш ва 3471 тасини янгисига алмаштириш кўзда тутилмоқда.
Унга кўра, юқорида қайд этилган рақам ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 4;
- Андижон вилояти – 22 та;
- Бухоро вилояти – 10 та;
- Жиззах вилояти – 6 та;
- Қашқадарё вилояти – 6 та;
- Навоий вилояти – 134 та;
- Наманган вилояти – 4 та;
- Самарқанд вилояти – 157 та;
- Сурхондарё вилояти – 9 та;
- Тошкент вилояти – 5 та;
- Фарғона вилояти – 30 та;
- Хоразм вилояти – 12 та;
- Тошкент шаҳри – 3162 та;
Изоҳ (0)