Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ҳудуди яқинига ракеталар қулади, дея хабар бермоқда Al Arabiya. Reuters хабарига кўра, снарядлар дипломатик миссия биноси яқинида жойлашган АҚШ бошлиқ коалицияга тегишли ҳарбий базага йўналтирилган бўлган.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Бағдоддаги Америка элчихонаси олдига ракеталар қулагани ҳақидаги хабарларни АҚШ ҳарбийлари орасидаги манбаларга асосланиб, Agence France-Presse ҳам тасдиқлади. Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар борми ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

Al Hadath нашри маълумотларига кўра, элчихона томон тўртта «Катюша» ракетаси учирилган. Нашрнинг қўшимча қилишича, ракета зарбаларидан сўнг Бағдоддаги элчихоналар жойлашган «яшил ҳудуд»да сирена ёқилган ва шаҳар узра ҳарбий вертолётлар учиб ўтган.

Январь ойи давомида Ироқ пойтахтидаги «яшил ҳудуд» бир неча бор ракета зарбаларига учраган эди. 21 январга ўтар кечаси Reuters манбалари Бағдод чеккасидаги Зафарания туманидан дипломатик миссиялар биноларига қарата снарядлар учирилганини маълум қилган эди.

Ой охирида эса ОАВ Америка элчихонаси олдидаги ҳудудга бешта ракета қулагани ҳақида ёзди. Al Arabiya суҳбатдошлари снарядлардан бири дипломатик миссиянинг ресторанига келиб урилганини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти эса ҳодиса оқибатида бир киши тан жароҳати олганини тасдиқлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди