Тошкентда «Президент Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар» мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Форумда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Хусусий мактабларга «ўгай боладек» қараб келинган. Сўнгги 3 йил ичида хусусий мактаблар олдидаги барча тўсиқлар олиб ташланди. Оддий мисол лицензия олиш масаласи. Илгари Вазирлар Маҳкамасидан олинарди. Ҳозир ҳужжат топшириб, исталган Давлат хизматлари марказига бориб, лицензия олинади. Шу пайтгача хусусий мактабларнинг бирортаси аттестат бермаган, ҳозир хусусий мактаблар давлат мактаблари каби аттестат бера олади. Бу соҳага рақобат кириб келиб, ривожланиш бошланади», – деди Шерматов.
Унинг сўзларига кўра, Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан Сергели туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги мактабларни қуриш бўйича лойиҳа бошлаган.
Изоҳ (0)