Жорий йилнинг 6 февраль куни «Ўзбекистонлик ‘Ван Дамм’ яқинда узр сўраб чиқса керак» сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвирга ИИВ муносабат билдирди.
Ушбу видеолавҳада нотаниш йигит йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, рақс тушгани тасвирланган.
Муносабатда айтилишича, жорий йилнинг 2 февраль куни соат 23:10 ларда Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. Spark русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган ва танишлари орасида ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан ва йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.
Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-батальон ходимлари томонидан аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)