Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай тумани Масанчи қишлоғида маҳаллий аҳоли ўртасида келиб чиққан можаро оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ фуқаро жароҳатланди, деб хабар берди «РБК».
Жамбил вилояти ҳокими Аблай Мирзахметовнинг маълум қилишича, оммавий тартибсизликларда қарийб минг киши иштирок этган.
Унинг сўзларига кўра, полиция ҳибсга олган 44 киши қўйиб юборилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уларнинг тартибсизликларга алоқадорлигини исботлай олмаган.
Шунингдек, ҳозирда полиция бўлинмаларида Кордай туманида ҳибсга олинган 47 киши сақланмоқда.
Қозоғистон жанубидаги можаро 7 февраль куни кечқурун Кордай тумани Масанчи қишлоғида юз берган.
Муштлашувдан отишмага айланиб кетган можарони смартфонларда видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган. Шундан сўнг бошқа қишлоқларда ҳам тартибсизликлар бошланган.
Тартибсизликлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, можаро оқибатида 123 киши шифохонага мурожаат қилган. Улардан 39 нафари ўқотар қуролдан яраланган.
75 кишига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилган.
Можаро қозоқлар ва дунганлар ўртасида келиб чиққан. Барчасига маҳаллий дунганларнинг қозоқ эркакни калтаклаши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)