Таиланд соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвееракул сайёҳларнинг тиббий ниқоб тақмаётганини танқид қилди ва коронавирус тарқалиши хавфини оширмаслиги учун мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда CNA’га таяниб «РБК» хабар бермоқда.
«Бундай одамларни Таиланддан чиқариб юборишимиз лозим», — деган вазир журналистларга. Унинг таъкидлашича, сайёҳларга бепул тиббий ниқоблар тарқатилмоқда, лекин улар олишдан бош тортмоқда.
Кейинчалик европаликлар ҳамкорлик қилишдан ва ниқоб тақишдан бош тортганлиги сабабли жаҳл устида айтганлигини билдириб узр сўраган.
Қайд этилишича, туризмдан келадиган даромад Таиланд ЯИМнинг 18 фоизини ташкил этади. 2019 йилда мамлакатга 10 миллиондан ортиқ Хитой фуқаролари ташриф буюрган. 7 февраль маълумотига кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 636 кишига етди. Таиландда эса 25 киши коранавирус билан касалланган.
Изоҳ (0)