Қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлашга ихтисослашган Eriell Group «2017—2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш бўйича тадбирлар дастури» доирасидаги «Ўзбекнефтегаз» АЖ конларини жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда давом этмоқда.
Масалан, январь ойи охирида Қорақалпоғистон Республикасида компания мутахассислари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Арслан» конини жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Диаметри 108х6 миллиметр ва узунлиги 600 метр бўлган газ қувури-шлейфи қурилди, мавжуд йиғма пунктга уланган ва бундан буён фойдаланиш учун «Ўзбекнефтегаз» АЖга топширилган 22-қудуқ ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, «2017—2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш бўйича тадбирлар дастури»нинг асосий вазифаси — истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектларни жадал қуриш йўли билан узоқ муддатли истиқболга Республиканинг минтақаларига газ етказиб беришни таъминлаш ва мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётининг углеводородларга эҳтиёжларини қондиришдан иборат.
Янада кўпроқ янгиликлар компаниянинг расмий Telegram-каналида: т.ме/эриэлл
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)